Тўқаев Қозоғистонда лоукостерларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон авиабозорида лоукостерларнинг улуши “бор-йўғи 21 фоизни” ташкил этади. Бу кўрсаткич Грузияда 56 фоиз, Озарбойжонда эса 37 фоиз, деган Қозоғистон президенти.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 13 июн куни туризмни ривожлантириш бўйича “мамлакат тарихидаги энг кенг кўламли йиғилиш”ни ўтказди, дея хабар бермоқда Zakon.kz.
Нашрнинг ёзишича, Тўқаев Қозоғистонда сайёҳлар сонини келгуси 5 йил ичида 2-3 баробарга ошириш вазифасини қўйган.
“Оммабоп йўналишларда лоукостерларнинг мавжудлигини кенгайтириш керак. Ҳозир Қозоғистондаги йўловчи авиаташувларида уларнинг улуши бор-йўғи 21 фоиз. Таққослаш учун, Грузия ва Озарбойжонда бу кўрсаткич мос равишда 56 фоиз ва 37 фоизни ташкил этади”, – деган Тўқаев.
Унинг сўзларига кўра, туризм соҳасининг Қозоғистон иқтисодиётидаги улуши охирги 4 йилда 3,7 фоиздан 3,2 фоизгача камайиб кетган. Қозоғистон президенти йиғилишда соҳани ислоҳ қилиш учун устувор йўналишларни санаб ўтган.
“Вазирлар Маҳкамаси ҳокимликлар билан бирга курорт зоналарнинг муҳандислик инфратузилмаси билан таъминланганлик ҳолати бўйича тафтиш ўтказиши керак. Туристик манзилларни муҳандислик инфратузилмаси, хусусан электр энергияси, канализация, тозалаш иншоотлари, ичимлик суви ва кириш йўлаклари билан таъминлаш учун алоҳида бюджет дастури ишлаб чиқиш зарур”, – деган Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Мавзуга оид
20:54
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024