Тошкентда бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўртасидаги жанжалда икки киши жароҳат олди
Бектемир туманида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 16 июн куни тахминан соат 21:00 ларда Бектемир тумани Чашма маҳалласида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
Натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.
Мавзуга оид
07:30
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024