Самарқанд вилоятининг иккита туманида ИИБ бошлиқлари ўзгарди
Паст Дарғом туман ИИБ бошлиғи Ургут туманига, Ургут тумани ИИБ бошлиғи Паст Дарғом туманига бошлиқ қилиб тайинланган.
Самарқанд вилояти Ургут ва Паст Дарғом туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Маъруф Қўзиев Ургут тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Паст Дарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шу пайтгача Ургут тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зоҳид Мамадолиев Паст Дарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига ўтказилган.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ҳар икки туманда бўлиб, янги тайинланган ИИБ бошлиқларини шахсий таркибга таништирган.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024