Ўзбекистон | 16:39 / 20.06.2024
7792
1 дақиқада ўқилади

Шуманай туманига янги ҳоким тайинланди

Адилбек Аметов Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманига ҳоким бўлди. Туманга 2016 йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётган Баҳадир Янгибаев лавозимидан озод этилган. 

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси матбуот хизмати

Бугун халқ депутатлари Шуманай туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Аметов Адилбек Оразимбетович Шуманай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. Қайд этилишича, Адилбек Аметов фаолияти давомида кўплаб масъулиятли лавозимларда меҳнат қилган.  

2016 йилдан бугунгача Шуманай тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳадир Янгибаев лавозимидан озод этилган. У ҳоким бўлгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси лавозимида ҳам фаолият кўрсатган.

Мавзуга оид