Нидерландия Украина учун Patriot’ни тайёрлаб қўйди
Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қисмларини йиғиш якунланганини маълум қилди. Йиғишга бошқа давлат ҳам жалб қилинган.
Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен Patriot ҳаво мудофаа тизими қисмларини кейинчалик Украинага топшириш учун йиғиш якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда 21 июн, жума куни NL Times портали хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, унинг мамлакати ва бошқа давлат шундай ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан бири учун эҳтиёт қисмларни йиғишга муваффақ бўлган. Бироқ, у «Россия ҳарбийларига ҳеч қандай маълумот бермаслик учун» етказиб бериш саналарини ошкор қилмади. Оллонгрен, шунингдек, Patriot’ни йиғишга ёрдам берган мамлакат Украинага ёрдам тақдим этишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини таъкидлади.
Вазир Руминия ҳукуматининг шу ҳафта эълон қилинган битта Patriot тизимини Украинага ўтказиш тўғрисидаги қарорини «жуда яхши янгилик» деб атади. 20 июн куни Руминия президенти сайтида берилган баёнотда айтилишича, мамлакат ҳаво мудофаа тизимини Украина армиясига бепул ўтказади.
Ҳозирда Украинада АҚШ ва Германия томонидан етказиб берилган камида тўртта Patriot тизими мавжуд, деб ёзади Financial Times 20 июн куни. Айни пайтда АҚШ ҳукумати Patriot тизимлари учун очиқ буюртмаларни тўхтатиб қўйиш ва мижозларга мўлжалланган тизимларни Украинага йўналтириш ниятида. FT маълумотларига кўра, бу мамлакатларга қуйидагилар киради: Руминия, Германия, Полша ва Испания.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024