Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбига Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини айтди.
24 июн куни президент Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини айтди.
Мирзиёев бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, 26-28 май кунлари Россия президентининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Келгусидаги, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46 / 16.11.2024