Самарқандда 7 ёшли қизалоқ скутерга иккита укасини миндириб катта йўлга "сайр"га чиқди
Қизча скутерга 5 ва 2 ёшли укаларини миндириб серқатнов катта йўл четида ҳаракатланган.
Самарқанд вилоятида скутерда катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизалоқ ва унинг икки нафар укаси ЙҲХБ ходимлари томонидан ота-онасига соғ-омон топширилди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 23 июн куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган.
ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобил йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизалок икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолишган.
Сўнг қизалоқларнинг манзилини аниқлаб, уларни ота-онасига олиб бориб топширишган. Суриштирувда, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда ёшда экани маълум бўлган.
“Ҳурматли ота-оналар, турли транспорт воситаларини қаровсиз қолдирманг, вояга етмаган болаларга скутер ёки бошқа транспортларни бошқаришга берманг”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024