Ўзбекистон | 17:00 / 25.06.2024
1977
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди

30 июн "Ёшлар куни" муносабати билан "Туронбанк" АТБ ёшлари учун қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрида турли тадбирлар ташкил этилди.

“Туронбанк” тизимида фаолият юритувчи ёшларнинг Бухоро шаҳрига саёҳати давомида банк раҳбари ва ёшларнинг юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди. Унда шижоатли ҳамда ташаббускор ёшлар раҳбарият билан очиқ мулоқотда бўлиб ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Кун давомида шунингдек ёшлар ўртасида шахмат мусобақалари ҳам ўтказилди. “Туронбанк”нинг шахматсевар ёшлари 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони, Марказий Осиёда энг ёш халқаро гроссмейстер, “Туронбанк” амбассадори Жаҳонгир Ваҳидов иштирокидаги маҳорат дарсларида ҳам қатнашишди.

Шу билан бирга ёшлар Бухоро вилоятининг қадимий ва гўзал жойларига саёҳат қилиб, туристик масканларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишди.

Энг асосий ва қизиқарли тадбирлардан бири эса “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлди. Ўйинларни Абдурасул Абдуллаев бошчилигидаги “Заковат” клуби вакиллари бошқариб боришди.

Бухоро вилоятида ўтказилган тадбир тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатувни банк сайтида 30 июнь куни кўриш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид