Ўзбекистон | 14:17 / 26.06.2024
2569
2 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда ижтимоий фаровонликни яхшилашга қаратилган лойиҳаларга инвестиция киритиши мумкин

Лондонда Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари хусусийлаштириш ҳамда трансформация қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича тақдимотларини намойиш этди.

Фото: "Дунё" АА

18-21 июн кунлари Лондон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси Британия Бизнес ва савдо вазирлиги кўмагида роуд-шоу ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, Лондон фонд биржасида бўлиб ўтган тадбир давомида Британия томонига Ўзбекистондаги йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва трансформация қилиш соҳасида ҳамкорлик, жумладан, акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) жойлаштириш масалалари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Британиянинг Franklin Templeton Investments компанияси билан ўзаро фондлар ташкил этиш, индивидуал бошқарув портфелларини шакллантириш, иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг қувватларини кенгайтириш ҳамда ускуналарни модернизация қилиш учун узоқ муддатли молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони Ўзбекистон билан барқарор ривожланиш ва корпоратив ижтимоий масъулият амалиётларини жорий этиш ҳамда Ўзбекистонда экологик вазиятни ва ижтимоий фаровонликни яхшилашга қаратилган лойиҳаларга инвестиция киритишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Икки томонлама учрашув давомида ЮКИEФ Британия Экспорт-кредит агентлиги Ўзбекистонда иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, республикада амалга оширилаётган инфратузилмавий лойиҳаларга сармояларни йўналтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Мавзуга оид