Жиззахда 3,7 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
Жиззах вилояти Спорт бош бошқармаси тизимидаги ташкилотлар 20 та ҳолатда умумий қиймати 3 млрд 699,5 млн сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талабларини бузган. Улар баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган танловлар ўтказган.
Жиззах вилояти Спорт бош бошқармаси тизимидаги туман спорт бўлимлари томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг 1 феврал даврида жами 20 та ҳолатда давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, қуйидаги танловларда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган, аммо танлов ўтказилган:
- Шароф Рашидов туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2023 йилда ўтказилган 11 та танловда 1 млрд 445 млн 443 минг сўмлик;
- Жиззах вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби 2023 йилда ўтказилган 2 та танловда 977 млн 781 минг сўмлик;
- Жиззах вилояти сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2023 йил ўтказилган танловда 80 млн сўмлик;
- Жиззах вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси 2023 йил ўтказилган 3 та танловда 1 млрд 140 млн сўмлик;
- Жиззах вилояти Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 2024 йил ўтказилган танловда 24 млн 100 минг сўмлик.
“Давлат харидлари танловларининг барчасида иштирокчиларга қўйилаётган малака талабларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмагани натижасида харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларга асослантирилмаган баҳолар қўйилган ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талаблари бузилишига йўл қўйилган.
“Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлар талабларига амал қилинмагани натижасида Жиззах вилояти Спорт бош бошқармаси тизимидаги туман спорт бўлимлари томонидан жами 20 та ҳолатда умумий қиймати 3 млрд 699,5 млн сўмлик давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ танловларни ўтказишда (харид комиссиялари томонидан келиб тушган таклифларга балл белгилашда ўзлари учун баҳолаш мезонларини ишлаб чиқмаган) харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талаблари бузилишига йўл қўйилган”, дейилади қўмита хабарида.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024