Пентагон раҳбари Россия мудофаа вазири билан телефонлашди
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин россиялик ҳамкасби Андрей Белоусов билан илк бор суҳбатлашди. Улар «алоқа каналлари»ни сақлаб қолиш муҳимлигини ва Украинадаги урушни муҳокама қилишди.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин 25 июн, сешанба куни ўз ҳамкасби Андрей Белоусов билан илк бор телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди, кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги суҳбат «Америка томонининг ташаббуси билан» бўлганини тасдиқлади.
Суҳбат чоғида Ллойд Остин Россия ва АҚШ ҳарбий департаментлари учун «алоқа каналларини сақлаб қолиш» муҳимлигини таъкидлади. Вазирлар «Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашишди», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида. Хусусан, Белоусов «Украина қуролли кучларига Америка қуролларини етказиб бериш билан боғлиқ вазиятнинг янада кескинлашиши хавфи»ни таъкидлади.
Пентагон раҳбари ва Россия Федерацияси мудофаа вазири (ўша пайтда – Сергей Шойгу) ўртасидаги сўнгги телефон суҳбати 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтган.
Москва Вашингтонни Украинанинг Қримга берган зарбасига алоқадорликда айблади
Россия Федерацияси ва АҚШ мудофаа департаментлари раҳбарларининг телефон суҳбати Украина армияси Севастополга ракета ҳужуми уюштиргани муносабати билан Кремл Вашингтонга таҳдид қилганидан бир кун ўтиб бўлиб ўтди. Ҳодиса оқибатида 4 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган. «Америка Қўшма Штатларининг жанговар ҳаракатларда иштирок этиши, россиялик тинч аҳолининг ўлимига олиб келадиган жанговар ҳаракатларга тўғридан тўғри аралашиш, бу, албатта, оқибатларга олиб келиши аниқ. Улар қандай бўлишини - вақт кўрсатади», деди 24 июн куни журналистларга Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Оқ уйнинг Украина қуролли кучлари томонидан Америка кассетали каллакларга эга ATACMS ракеталари ёрдамида Севастополга уюштирилган ҳужумга алоқадорлигини маълум қилди.
Пентагон айбловларга жавобан Украина расмийлари зарбалар учун нишонларни мустақил танлашини билдирди.
Мавзуга оид
15:33 / 15.09.2024
Z‑блогерлар қўмондонликни танқид қилган икки россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилишди
09:20 / 07.09.2024
Остин: Украина АҚШ қуролларисиз ҳам Россия ичкарисига зарба беришга қодир
15:18 / 12.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари «махсус операция»ни Ғарб билан қуролли қарама-қаршилик деб атади
11:51 / 08.08.2024