Ўзбекистон | 21:04 / 27.06.2024
5487
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда сув таъминоти ходими ҳалок бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Уч нафар ишчи иншоотнинг дастлабки тозалаш камерасидан ўтган марказий сув қувурини тозалаш учун тушганда чиқиндилардан чиққан газдан заҳарланган.

Аввалроқ Гулистон шаҳрида “Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг уч нафар ишчиси чиқинди сувни ҳайдайдиган қувурга тушиб кетгани, уларнинг бири ҳалок бўлгани, икки нафарининг аҳволи оғир эканлиги ҳақида хабар бергандик.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ишчилар “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар бўлимига қарашли 5-оқова сув ҳайдаш насос станцияси иншоотининг дастлабки тозалаш камерасидан ўтган марказий сув қувурига тозалаш мақсадида тушган.

Шу пайтда улар чиқиндилардан чиққан газдан заҳарланган ва оқибатда бир ишчи ҳалок бўлган. Икки нафар ишчи “Номаълум заҳарланиш” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисмининг (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлган бўлса) тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид