ЕИ элчилари Беларусга қарши янги санкциялар ҳақида келишиб олди
Еврокомиссия Россия Федерациясига қарши жазо чораларини четлаб ўтиш бўйича бўшлиқларни ёпиш учун мўлжалланган Лукашенко режимига қарши санкциялар пакетини ишлаб чиқди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари 26 июн, чоршанба куни Брюсселда Беларусдаги Лукашенко режимига қарши янги санкциялар қўллашга келишиб олдилар. Белгиянинг ЕИ кенгашидаги раислиги бошчилигида доимий вакилларнинг мазкур йиғилиши охиргиси бўлгани учун бу масала шошилинч равишда кун тартибига қўйилди. 1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқига Венгрия раҳбарлик қилади.
«Сўнгги ойларда Россияга қарши санкцияларнинг асосий четлаб ўтилиши Беларус орқали содир бўлаётгани аниқлашди», деди Брюсселдаги дипломатик манба DW мухбирига. «Биз 14-пакет бўйича музокаралар олиб борганимизда, фақат Россияга диққатимизни қаратган эдик, лекин ёпилиши керак бўлган бўшлиқ қолмоқда», деди у.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда Еврокомиссия Беларусга қарши санкциялар пакетини Россияга нисбатан қўлланган чеклов чораларига мослаштириш мақсадида ишлаб чиқмоқда. «Биз бу жуда қисқа вақт эканлигини тушунамиз, чунки бу одатда бир неча ҳафта давом этади, - деди DW манбаси. - Аммо аниқ сабабларга кўра, аъзо давлатларнинг аксарияти буни 30 июнгача амалга оширишга ҳаракат қилишимиз керак деб ҳисоблайди.
Белгия Беларусга қарши янги санкциялар жорий этишни фаол равишда олға сурмоқда. Элчилар даражасида кўрилган жазо чоралари 27-28 июн кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида тасдиқланиши мумкин.
Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши 14 та санкциялар пакети мавжуд. Улардан охиргиси 24 июнда қабул қилинган.
Мавзуга оид
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашишини» айтди
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:49 / 11.11.2024