“Электросет” огоҳлантирмасдан светни ўчирса, жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда — бизнес омбудсман
IT соҳасидаги тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов расмийлар билан очиқ мулоқотда ёз бошланганидан бери ҳар куни свет ўчаётганини айтди. “IT свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди”, деди у. Бизнес омбудсман Дилмурод Қосимовнинг маълум қилишича, авариялар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда светни огоҳлантиришсиз ўчиргани учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида, 29 июн куни молиявий, юридик, консалтинг, IT ва алоқа соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда сўзга чиққан IT соҳасида фаолият юритадиган тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов ёз бошланганидан бери ҳар куни ток ўчиши ҳақида гапирди.
“IT свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди. Электросетлар билан келишувлар жарима томонга ўтказилсами… Сабаби ёз бошланганидан бери кунига 3-4 соат ток ўчади. Тижорий нархларга ўтилди, лекин ҳали ҳам уларнинг жавобгарлиги йўқ. Ҳар куни бир вақтда ток ўчади, бу тартибга солиниши керак. Чет эллик ҳамкорларимиз олдида (10 дан зиёд давлат билан ишлаймиз) жавобгарлигимиз бор, свет ўчиб қолишида, интернет ўчиб қолишида”, – деди тадбиркор.
Унинг бу таклифига жавобан бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов бу муаммо фақат IT соҳасида эмас, балки барча бизнес соҳаларида борлигини айтди.
“Бу бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз, ҳақиқатан “электросет” огоҳлантирмасдан ўчирса, жавобгарлик масаласи [борасида]. Лекин ҳар куни ўчириляпти, баъзиларида носозликлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким кафолат бермайди. Лекин огоҳлантирмасдан ўчирса ёки бошқа ҳолатларда уларнинг жавобгарлиги бўлиши керак. Чунки сизлар тадбиркорсизлар, ишингиз тўхтаб қолиши мумкин. Жавобгарлик масаласи бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз”, – деди бизнес вакил.
Аввалроқ, 2026 йилдан бошлаб янги тасдиқланадиган электр энергияси ва табиий газ тарифлари камида 3 йил амал қилиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
10:50 / 02.10.2024
ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди
21:25 / 13.08.2024
Сунъий интеллект технологиялари маркази ташкил этилади
15:55 / 20.07.2024
“Талаблар кучли, рақобат катта” – Amazon’да ишлаётган ўзбекистонлик IT мутахассиси ҳикояси
10:46 / 09.07.2024