Ўзбекистон | 07:30 / 29.06.2024
3042
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бизнес ҳамкорликни таклиф қилиб, ўзганинг 50 минг долларини ўзлаштирган аёл ушланди

Гумонланувчи жабрланувчи билан Telegram’даги гуруҳларнинг бирида танишиб, бизнес ҳамкорликни таклиф қилган. Алдов йўли билан 50 минг доллар миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50 минг доллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган

Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Т.М. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Т.М. жабрланувчи Э.Н. билан Telegram’даги гуруҳларнинг бирида танишиб, унга бизнес ҳамкорликни таклиф қилган. Алдов йўли билан 50 минг доллар миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид