Хитой компанияси Косонсойда дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Бу лойиҳани амалга оширишни режалаштираётган Hua Hai Pharmaceutical корпорацияси асосан қон-босим, юрак-томир ҳамда қандли диабет каби касалликларга қарши дори воситалари ишлаб чиқаради.
Хитой компанияси Косонсойда дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитойнинг Тайчжоу шаҳридаги Hua Hai Pharmaceutical корпорацияси фаолияти билан танишган.
Ушбу корпорация 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 8 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Қон-босим, юрак-томир ҳамда қандли диабет каби касалликларга қарши дори воситалари ишлаб чиқаради. Корпорация ўз маҳсулотларини 2012 йилда АҚШ бозорига экспорт қилган биринчи Хитой компанияси ҳисобланади.
Компания раҳбари билан музокара олиб борган Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой туманидаги фармацевтикага ихтисослашган кичик саноат зонасида дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклиф берди. Бунинг учун вилоятда барча шароит ва имкониятлар яратиб берилишини такидлаб ўтган.
Қайд этилишича, Хитойлик ишбилармонлар мазкур таклифга катта қизиқиш билдирган ҳамда бу юзасидан алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинган.
Мавзуга оид
20:23 / 21.09.2024
Хитойда илк бор пандаларнинг «қайта дастурлаштирилган» илдиз ҳужайралари олинди
21:07 / 20.09.2024
Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин
22:28 / 19.09.2024
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Хитой билан урушга тайёргарлик режасини эълон қилди
13:30 / 17.09.2024