Жаҳон | 22:23 / 02.07.2024
5490
3 дақиқада ўқилади

Исроил ҳарбий раҳбарияти ҲАМАС ҳокимият тепасида қолса ҳам Ғазо секторда оташкесимга эришишни истайди — NYT

Исроиллик генераллар Ғазо секторида тинчликка эришиш истагида, ҳаттоки бу бир муддат ҲАМАСини ҳокимият тепасида қолдирса ҳам. Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

Фото: Reuters

Генералларга кўра, сулҳ келишуви Ғазода ҳамон ушлаб турилган 120 га яқин исроилликларни ўлик ё тирик бўлса-да озод қилишнинг  энг яхши йўлидир. Нашр Исроил хавфсизлик хизматининг олти нафар собиқ ва амалдаги ходимлари билан интервюдан сўнг шундай хулосага келган.

Сўралган ҳарбийларнинг фиркича, ЦАҲАЛга узоқ давом этган урушдан сўнг тикланиш, шунингдек, «Ҳизбуллоҳ»га қарши қуруқликдан олиб бориладиган эҳтимолли жангга тайёргарлик кўриш учун вақт керак. Нашр ҳамсуҳбатларининг баёнотига кўра, ҲАМАС билан сулҳ «Ҳизбуллоҳ» билан келшувга эришишни ҳам осонлаштиради — чунки Ливан гуруҳи токи Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар якунланмас экан, зарба беришда давлм этишини айтган.

Ҳарбийларнинг ўт очишни тўхтатишга бўлган муносабати уларнинг сўнгги ойларда фикри ўзгарганидан далолат беради — Нетаняҳу ҳудудни урушдан сўнг бошқарув бўйича режага эга эмаслиги ва масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаётгани ойдинлашиб бормоқда, натижада, ҳарбийлар «абадий уруш»дан чўчишмоқда, деб ёзади журналистлар.

«Ҳарбийлар ғаровда ушлаб турилганлар ҳамда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни тўлиқ қўллаб-қувватлашади. Улар Ғазодаги пауза Ливанда можаро авж олишини тўхтатиши эҳтимоли катта эканини тушуниб туришибди. Уларда ўқ-дорилар, эҳтиёт қисмлар, куч-қувват ҳам аввалгидан камроқ, шу сабабли Ғазодаги пауза мабодо «Ҳизбуллоҳ» билан йирик жанг бошланиб кетса, бизга кўпроқ вақт тақдим этади, деб ўйлашмоқда», — деган Исролнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Эял Ҳулата.

Материал чоп этилгач, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу уруш то ҲАМАС жангчилари тўлиқ йўқ қилинмагунча давом этишини таъкидлади.

«Бундай бўлмайди. Биз урушни барча мақсадларимизга етишгунимизча, жумладан ҲАМАСни йўқ қилиб, гаровда ушлаб турилган барча одамларимизни озод қимлмагунимизча давом эттирамиз. Сиёсий раҳбарият бу мақсадларни ЦАҲАЛ олдига қўйган, ЦАҲАЛда бунга эришиш учун барча воситалар бор. Биз The New York Times ҳам, бошқа жойда ҳам мағлублик кайфиятига тушмаймиз. Биз ғалаба руҳи билан тўламиз», — деган Нетаняҳу.

NYT журналистлари ўз материалларида Нетаняҳу ҲАМАСни ҳокимият тепасида қолдирувчи сулҳ келишувидан чўчиши, чунки бундай якун унинг ҳукмрон коалициясини барбод қилишини қайд этишган. Нетаняҳунинг колиция бўйича ҳаммаслаклари Бецалел Смотрич ва Итамар Бен Гвир агар воқеалар бундай тус оладиган бўлса коалициядан чиқишини аввалроқ таъкидлаб ўтишган эди.

Мавзуга оид