Фронт кенгайтирилса АҚШ Украинага Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат бериши мумкин
Агар Россия армияси «фронт чизиғини кенгайтиришга уринса» АҚШ Украинага Америка қуроллари билан Россиянинг катта ҳудудига зарба беришга изн беради, деган АҚШ Давлат котибининг Европа бўйича ёрдамчиси Жеймс О’Брайен.
«Аввалга бу Россия Харкивга ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрган чегараолди ҳудуди эди. Агар Россия бу фронт кенгайтирадиган бўлса, Украинага узоқроқ масофдалардаги нишонларга зарба беришга изн берилади», — деган О’Брайен Вакиллар палатасининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитасидаги эшиттиришларда.
Май ойининг охирларида АҚШ Украинага Россия ҳудудига жумладан ATACMS ракеталари билан зарба беришга рухсат берган эди. Бироқ, The Washington Post нашрининг Киевдаги манбаларига кўра, Вашингтон зарбалар масофасини 100 км билан чегаралаб қўйган. Боз устига, Украина қуролли кучларига ракеталардан фақатгина Россия қўшинларининг Украина ҳудудини эгаллаб олиш учун тайёргарлик кўраётган жойларига зарба бериш имкони тақдим этилган.
«Гап география ёки маълум бир радиус ҳақида кетмаяпти, лекин агар Россия ўз ҳудудидан туриб Украинага ҳужум қилса ёки ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётган бўлса Украина чегара ортидан туриб ўзига зарба бераётган кучларга қарши жавоб зарбаси бера олиш имкониятига эга», — деган Пентагон вакили майор Чарли Дитц.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024