Жамият | 19:29 / 04.07.2024
5364
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Xon Saroy”: янги “Salom Qo‘yliq” лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

“Xon Saroy” қурилиш компанияси Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги 360 хонадондан иборат “Salom Qo‘yliq” лойиҳасини ўз эгаларига топширди.

1 июл куни “Xon Saroy” қурилиш компанияси Миробод туманида жойлашган “Salom Qo‘yliq” турар жой мажмуасини фойдаланишга топширди. Замонавий мажмуа 360 та хонадондан иборат.

Очилиш маросими “Xon Saroy” анъаналарига биноан йирик шоуга айланди. Мажмуадаги янги хонадон соҳиблари, ҳудуд аҳолиси, меҳмонлар, таниқли шоу-бизнес вакиллари иштирокида бўлиб ўтган маросимда байрам дастурхони ва қизиқарли дастур намойиш этилди. Компания ҳар бир янги лойиҳада ўзгача ёндашув ва янгиликни намойиш этади. Яшилликни намойиш этган замонавий дизайн ва ишончли қурилиш жараёнлари “Salom Qo‘yliq” лойиҳасида асосий урғусига айланган.

“Salom Qo‘yliq” лойиҳаси 16 қаватдан иборат бўлиб, 3 та блок,3 та кириш қисми, умумий 360 та хонадондан ташкил топган. Лойиҳа ҳудудида барча қулайликлар мужассам бўлган. Узлуксиз ишловчи замонавий лифтлар ўрнатилган. Ички ҳовлида болажонлар учун хавфсиз болалар майдончаси мавжуд. Ёпиқ ҳовли 24/7 режимида ишловчи кузатув камералари билан таминланган. Бундан ташқари иккинчи қаватда алоҳида аҳамиятга эга эко-ҳудуд яратилган. 

Мажмуанинг биринчи қавати дўконлар, кафелар, дорихона ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун ажратилган. Мажмуада ер ости автотураргоҳи ҳам мавжуд. Ушбу автотураргоҳ хонадон эгаларининг автомашиналарини ноқулай об-ҳаводан сақлашга ёрдам беради.

“Salom Qo‘yliq” лойиҳасидан 2 та уй харид қилдим. Менга “Salom Qo‘yliq” лойиҳасининг шаҳар марказидан бироз четроқда жойлашгани маъқул бўлди. Хонадоним яқинида метро, бозор ва болалар майдончалари бор. Харид қилган хонадоним катта кўчада жойлашмаган, шу сабабли шовқин кўп бўлмайди”, – дейди янги хонадон эгаси Шерзод Бердиев.

“Xon Saroy” нафақат қурилиш балки спорт ва маданиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларда ҳам етакчилардан бўлиб келмоқда. Жумладан компания томонидан 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати “Менинг орзумдаги уй” танлови ўтказилиб келинмоқда. “Salom Qo‘yliq” лойиҳасининг тантанали очилиш маросимида ушбу танловда иштирок этиб муносиб ўринларни қўлга киритган жажжи иштирокчиларга ўз совғаларини топширилди. 3 йилдан бери ўтказиб келинадиган “Менинг орзумдаги уй” танловида ҳозирги кунга қадар 2500 дан зиёд болажонлар иштирок этишган.

Компания ҳақида:

“Xon Saroy” қурилиш компанияси Тошкент шаҳридаги илк фаолиятини 2019 йил “Xon Saroy” номли лойиҳадан бошлаган. Тошкент ва Навоийда умумий 10 та лойиҳани ўз эгаларига топширган. Ҳозирда компаниянинг яна 6 та лойиҳасида қурилиш ишлари давом этмоқда.

Қўшимча маълумот учун:

712007400

555017400

Веб-сайт: xonsaroy.uz

Telegram: t.me/XonSaroy

Instagram: xonsaroyuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид