Ўзбекистон | 08:57 / 05.07.2024
4086
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Asialuxe Travel туроператорининг версияси бўйича июлда дам олиш учун топ-5 йўналиш

Фото: Asialuxe Travel

Ëз – унутилмас саёҳатлар вақти. Asialuxe Travel туроператори июль ойида дам олиш учун энг яхши жойлар рўйхатини тайёрлади.

Asialuxe Travel туроператори ёз авжида бўлган вақтда идеал дам олиш учун топ-5 йўналишни тақдим этади. Ҳар бир жойнинг такрорланмас муҳити чиройли архитектураси ва табиати, маҳаллий аҳолининг илиқ муносабати билан эсда қолади ва саёҳатингизни унутилмас тажрибага айлантиради.

Анталия, Туркия

 

Анталия пляжда дам олиш ва маданий таассуротларнинг идеал бирлашувини таклиф қилади. Ëзда об-ҳаво барқарор илиқ ва қуёшли, бу эса Ўртаер денгизининг тоза ва чиройли пляжларидан завқланишга имкон беради. Сайёҳлар кўплаб меҳмонхоналар орасидан ўз дид ва бюджетига мосини танлаши мумкин: ҳашаматли курортлардан бошлаб шинам бутик-меҳмонхоналаргача. Сувли боғлар, денгизда сайр, жипда сафари ва тунги шоу-дастурлардан иборат турли кўнгилочар тадбирлар ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмайди.

Нималарни албатта кўриш керак: Калеичи эски шаҳри, Адриан дарвозаси, Хидирлик минораси, Дюден шаршаралари, Перге антик шаҳри.

Энг яхши пляжлар: Лара, Коньяалти, Капуташ, Олимпос

Нархи: 872 USD'дан бошлаб

Рейслар: ҳар куни

BELDIBI BEACH HOTEL 4* 872 USD'дан бошлаб

ADALIN RESORT HOTEL 4* 926 USD'дан бошлаб

DOBEDAN WORLD PALACE (EX.ALVA DONNA WORLD PALACE) 5* 2108 USD'дан бошлаб

Бодрум, Туркия

 

Бодрум кундузи сокин ва кечаси жонли дам олишни хоҳлайдиганлар учун идеал мос келади. Бу ерда сизни Эгей денгизининг илиқ суви ва табиий гўзалликлар кутмоқда. Кечаси шаҳардаги клуб ва барларда вақтни тонггача ўйин-кулги билан ўтказиш мумкин. Денгизга қараган тинч ресторанларда янги тутилган денгиз маҳсулотлари ва анъанавий туркча таомлардан баҳраманд бўлиш мумкин.

Нималарни албатта кўриш керак: Галикарнас мақбараси, Миндос дарвозаси, Муқаддас Пётр қасри, Милта Марина соҳили.

Энг яхши пляжлар: Марказий шаҳар пляжи, Торба, Битез, Гельтюркбюкю, Гюмбет

Нархи: 930 USD'дан бошлаб

Рейслар: ҳафтасига 2 марта – чоршанба ва шанба кунлари

SALINAS HOTEL BODRUM 3* 611 USD'дан бошлаб

MOONLIGHT HOTEL 3* 622 USD'дан бошлаб

LA QUINTA BY WYNDHAM BODRUM 4* 820 USD'дан бошлаб

Даламан, Туркия

 

Ўзининг сокин муҳити билан танилган Даламан оилалар ва шаҳар ҳаётидан дам олишни хоҳлайдиганлар орасида машҳур. Курорт меҳмонлари яқин ороллар, лойли ва термал булоқларга боришлари, Фетхие ва Мармарис шаҳарларига ташриф буюришлари мумкин.

Фетхие ажойиб пляжлари ва шаффоф суви билан таниқли, бу ерда Ликия мақбаралари билан қадимий вайроналарни кўриш ҳамда чиройли соҳилда сайр қилиш мумкин.

Мармарис анчадан бери «европача» курорт номига эгалик қилади: тор кўчалар, оппоқ уйлар, тоғлар, бандаргоҳлар ва қадимий бинолар. Ушбу жойлар дам олишингизни хилма-хил қилиб, ёрқин таассуротлар тақдим этади.

Нималарни албатта кўриш керак: Олудениз лагунаси, қадимий мақбаралар, Кёйджегиз кўли, Каунос вайронаси, тошбақалар питомниги, Каякёй шарпа-шаҳри, Клеопатра ороли.

Энг яхши пляжлар: Олудениз, Саригерме, Истузу

Нархи: 732 USD'дан бошлаб

Рейслар: ҳар жума кунлари

PINETA CLUB HOTEL 4* 830 USD'дан бошлаб

MERIC HOTEL TURUNC 3* 903 USD'дан бошлаб

LIBERTY FABAY HOTEL 5* 2176 USD'дан бошлаб

Бургас, Болгария

 

Бургас Қора денгиз қирғоғида жойлашган, сайёҳларга бой ва хилма-хил дам олишни таклиф қилади. Шаҳар тарихий музейлар, ранг-баранг кўлларга бой, июлда эса – мусиқий, театр ва ҳатто қумли фестиваллар жуда кўп бўлади. Маҳаллий ресторанлар Болгария таомларининг кенг танловини таклиф қилади, кўплаб дўконлар ва бозорлар эса уникал сувенирларни харид қилишга имкон беради.

Нималарни албатта кўриш керак: See Garden боғи, Муқаддас Анастасия ороли, Странжа қўриқхонаси, Несебр шаҳри.

Энг яхши пляжлар: Марказий, Шимолий, Сарафово, Росенец

Нархи: 1507 USD'дан бошлаб

Рейслар: ҳар якшанба кунлари

KAMENETS NESSEBAR 3* 1507 USD'дан бошлаб

DIAMOND 4* 1539 USD'дан бошлаб

IMPERIAL PALACE 5* 1808 USD'дан бошлаб

Карлови Вари, Чехия

 

Карлови Вари – Европанинг энг таниқли курортларидан бири. Ушбу шаҳар атрофида кўплаб санаторий ва спа-меҳмонхоналар қурилган шифобахш минерал булоқлар билан танилган.

Соғломлаштириш дастурлари билан бир қаторда, шаҳар бетакрор архитектурага эга қадимий марказ бўйлаб сайр қилишни таклиф қилади. Гурманлар эса Чехиянинг мазали таомларини тақдим этадиган маҳаллий ресторанларни яхши баҳолашади.

Нималарни албатта кўриш керак: «Гёте» ва «Диана» кузатув миноралари, Мария Магдалина черкови, Рождество уйи, Мозер шишалар музейи.

Булоқлар: Милл колоннадаси, Гейзер колоннадаси, Боғ колоннадаси, «Термал» меҳмонхонасининг очиқ бассейни, Қаср колоннадаси.

Нархи: 1607 USD'дан бошлаб

Рейслар: 2 ҳафтада 1 марта – пайшанба кунлари

AMBASSADOR NARODNI DUM 5* 1607 USD'дан бошлаб

BRISTOL - MAIN BUILDING 4* 1700 USD'дан бошлаб

SPA HOTEL ČAJKOVSKIJ 4* 1733 USD'дан бошлаб

Нархга тўғридан-тўғри парвоз (Uzbekistan Airways) , трансфер, меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш ва тиббий суғурта киради.

Барча шаҳарларга Uzbekistan Airways билан тўғридан-тўғри рейслар мавжуд, бу эса қулай ва хавфсиз етиб олишни кафолатлайди.

Asialuxe Travel барча талабларингизни инобатга олган ҳолда, исталган йўналишга комплекс туристик тўплам танлашга ёрдам беради. Туристик тўпламларни мамлакатнинг барча туристик агентликларида харид қилиш мумкин.

Туристик тўпламлар ва таклифлар ҳақида батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти, +998 71 201 77 77 ёки 1111 қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид