Жамият | 17:00 / 05.07.2024
4465
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Pepsi фестивали: Ўзбекистондаги йирик мусиқий воқелик!

Фото: Pepsi

30 июн куни Pepsi'нинг сўнгги 15 йилдаги биринчи ребрендингига бағишлаб ўтказилган мусиқий фестивал якунланди. Ўзбекистоннинг 10 шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йирик байрамона тадбир 115 мингдан зиёд кишини бир ерга жамлаб, бу йилги ёзнинг энг унутилмас ва энг ёрқин воқелигига айланди.

Қарши, Термиз, Наманган, Андижон, Фарғона, Урганч, Нукус, Самарқанд, Навоий, Бухоро – бу шаҳарларнинг барчаси ажойиб мусиқий саёҳатнинг фаол иштирокчиси эди. 8 июндан бошлаб, ҳар дам олиш кунлари машҳур рэп ижрочилари Коnstа ва Shokir'нинг чиқишлари ҳаммани бирдек хурсанд қилди. Фестивалда "BRAVO" симфоник оркестрининг машҳур сериаллар ва филмлардан жонли треклар ижро этганлиги меҳмонларда унутилмас ҳисларни уйғотди. "Double Touch" жамоаси ҳамда DJ Кing Маcarellа, DJ GERA, DJ FROST ва DJ Diosa'нинг севимли микслари эса барчага рақс кайфиятини улашди. Фестивал атмосфераси ҳар бир меҳмоннинг кўтаринки кайфияти ва унутилмас таассуротларига сабабчи бўлди. 

Тадбирнинг яна бир ноёб дастурларидан бири PEPSI DRON SHOW эди. Бешта шаҳарда тунги осмон 500 та дрон нури билан ёришиб, PEPSI'нинг эски логотипи янгисига ўзгартирилгани акс эттирилди. Дронлар томошаси барчани ҳаяжонга солиб, янгиланиш ва тараққиёт тимсоли сифатида нур сочди. Фестивалнинг якуний аккорди — мушакбозликка навбат келгач, ранг-баранг тусга кирган ёрқин осмон меҳмонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.  

Ташкилотчилар самимий эмоциялар, ажойиб драйв ва ҳайратланарли атмосфера учун ҳар бир шаҳар аҳлига миннатдорлик билдиради. Биласиз, PEPSI ҳар доим ўз мухлисларини ана шундай ёрқин ва унутилмас лаҳзалар билан хурсанд қилишга интилган. Биз ушбу ажойиб байрамни Сиз билан бирга нишонлаганимиздан жуда ҳам хурсандмиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид