Термиз аэропортидаги реконструкция ишлари якунланди
Аэропортнинг аэродром мажмуасини қайта таъмирлаш 3 та босқичда якунланди. Охирги босқичда иккинчи ва асосий юриш йўлаклари участкаси ҳамда перронда 3 та самолёт учун турар жой ҳам барпо қилиниб, унга ёритиш мосламалари ўрнатилди. Ресконтрукциянинг 2-босқичи 2020 йилда бошланиб, 2022 йилда якунланганди.
Термиз халқаро аэропортида аэродром мажмуасини реконструкция қилишнинг охирги, учинчи босқичи якунланганди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, бунда иккинчи юриш йўлаги (PD-A) ва асосий юриш йўлаги участкаси қурилиши тугатилган.
Қайд этилишича, ҳар бир юриш йўлагининг таянч қисми кенглиги 23 метр, умумий эни эса 44 метрни ташкил этади, бу эса Boeing-787/777, Airbus-330 каби кенг фюзеляжли самолётларга чекловларсиз юриш имконини беради. Шунингдек, перронда учта самолётлар турар жойлари қурилиб, унга ёритиш мосламалари ўрнатилган.
Компанияга кўра, реконструкция учун материал сифатида учиш-қўниш йўлаги каби цемент бетон ишлатилган. “Бу Сурхондарё вилоятининг иссиқ иқлимида оптимал ечим бўлиб, учиш-қўниш йўлаги янада мустаҳкам ва бардошлироқ бўлади”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил охирида бошланган реконструкциянинг иккинчи босқичи 2022 йил декабрида якунланганди. Ўшанда 4E тоифали аэродром мажмуасининг катта қисми, жумладан, узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт турар жойи учун перрон қурилган.
Шунингдек, аэродром замонавий CAT-I ICAO ёритиш тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимлари билан жиҳозланган. Таъкидланишича, Термиз аэропорти аэродром мажмуаси охирги марта 1989 йилда реконструкция қилинган.
Мавзуга оид
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
15:04 / 29.08.2024
Термизда Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида халқаро савдо маркази очилди
15:12 / 27.08.2024
Термизда илк бор Ўзбекистон ва Афғонистон клублари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди
18:27 / 19.08.2024