Ўзбекистон | 07:30 / 12.07.2024
9817
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўт ўчириш машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ёнғин содир бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақирувга асосан Шайхонтоҳур туманида манзил томон кетаётган ҳаракатланиб кетаётган ўт ўчириш машинаси Gentra билан тўқнашиб кетган. Gentra ҳайдовчиси жароҳатланган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва Gentra р иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 11 июл куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур туманининг Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Олмазор тумани Муҳокама кўчасидаги 14-уйда ёнғин содир бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақирувга асосан мазкур манзил томон ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли М.А. бошқарувидаги ёнғин қутқарув машинаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувидаги Gentra иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда йўловчи аёл ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид