Жаҳон | 12:10 / 19.07.2024
2494
1 дақиқада ўқилади

Ғазодаги ССВ: Фаластин эксклави оқова сувларида полиомиэлит вируси аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторидаги минглаб одамлар хавфли вирусни юқтириб олиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Фото: AP

Полиомиэлитни келтириб чиқарадиган вирус қамал қилинган Ғазо секторининг оқова сувларида топилди, бу соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳақиқий фалокатнинг белгиси.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан келишилган ҳолда оқова сув намуналари таҳлили натижаларини ўз ичига олган Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилган. 

Унда таъкидланишича, полиомиэлитни келтириб чиқарувчи вирус инфратузилманинг вайрон бўлиши сабабли одамлар яшайдиган жойларда ва чодирлар орасида оқаётган ва тўпланган сувда топилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги блокададаги Фаластин эксклавида минглаб одамлар полиомиэлит билан касалланиш хавфи борлигидан огоҳлантирди. 

Баёнотда Исроил ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш, тоза сув билан таъминлаш, канализация тармоқларини таъмирлаш ва кўчирилганлар яшайдиган ҳудудларда аҳоли зичлигини камайтириш талаб этилади.

Мавзуга оид