Ўзбекистон | 14:00 / 19.07.2024
3657
1 дақиқада ўқилади
Исроил элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллел мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаяпти.
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллел мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда.
Жорий йилнинг 18 июль куни у Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди.
«Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Зеавит Бен-Ҳиллел 2020 йилда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини эгаллаган эди. Илгари у Исроил ТИВнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.