Ўзбекистон ва Қирғизистон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарларининг рафиқалари қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
Биринчи хонимлар Қибрай туманидаги “Имкон” реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрди.
Бу ерда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади. Лойиҳа доирасидаги биринчи муассаса 2019 йилда Нукусда, кейин Қарши ва Зарафшонда очилган, келажакда бутун республика бўйлаб ташкил этиш режалаштирилган.
Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова болалар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ушбу эзгу ғояни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Мавзуга оид
18:42 / 27.06.2024
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги “Меҳрли мактаб” ўқувчилари билан суҳбатлашди
23:06 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Жанубий Корея биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
20:54 / 05.06.2024
“Далилларга асосланган ҳаракат” – Ўзбекистонда илк марта болалар онкологияси ва гематологияси бўйича халқаро конгресс ўтказилмоқда
18:21 / 19.04.2024