Ўзбекистон | 13:42 / 20.07.2024
3047
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди
Пойтахтнинг Сергели туманида ёнғин юз берди.
Бугун, 20 июл куни соат 12:27 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Хонабод кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:01 да ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.