Ўзбекистон | 17:00 / 22.07.2024
4056
7 дақиқада ўқилади
Реклама

ASUSʼнинг Copilot+ сунъий интеллектига эга биринчи шахсий компьютери – Vivobook S 15ʼда қандай янгиликлар пайдо бўлди?

Фото: ASUS

ASUS компаниянинг Copilot+ стандартидаги биринчи компьютери Vivobook S 15 СИ ноутбукида қандай янгиликлар борлигини тушунтириб берди. У Qualcomm Snapdragon X Elite процессори асосида яратилган, 3K пикселлар ўлчамига эга OLED дисплей ва юпқа металл корпусга эга.

ASUS бизга бренднинг биринчи Copilot+ компьютери – илғор сунъий интеллектга эга Vivobook S 15 ноутбуки нималарга қодир эканлигини гапириб берди. Компьютер энергия тежовчи Qualcomm Snapdragon X Elite процессорига асосланган бўлиб, 3K пикселлар ўлчамига ва 120 Гц тасвирни янгилаш тезлигига эга OLED дисплей билан жиҳозланган ва юпқа металл корпусга эга бўлиб, 18 соатгача автоном тарзда ишлай олади.

Vivobook S 15 мақсади

Янги маҳсулот сунъий интеллект технологияларига эга янги Copilot+ PC стандартидаги биринчи ASUS ноутбукидир. Компьютер Vivobook линиясининг бир қисми бўлиб, кенг фойдаланувчилар доирасига мўлжалланган. S префиксига эга ушбу линиядаги ноутбуклар таниқли минималистик дизайнга эга ихчам ва нозик қурилмалардир. Улар замонавий ва айни пайтда самарали ечимларни афзал кўрадиган фойдаланувчилар учун жуда мос келади.

Янги S 15 ASUS Vivobook иерархиясида асосий вазифалар учун мос, ҳамёнбоп Vivobook Classic ва профессионал ижодий вазифалар учун мўлжалланган Vivobook Pro ўртасида жойлашган.

Замонавий ва ихчам корпус

Vivobook S 15 (S5507QA) ўзидан олдинги Vivobook S 15 OLED (S5506)дан дизайн ва кўплаб хусусиятларни мерос қилиб олади, лекин янги Qualcomm аппарат платформасига асосланган. Шу билан бирга, янги маҳсулот оддий 14 дюймли ноутбуклар каби қалинлиги 14,7 мм ва оғирлиги атиги 1,42 кг бўлган тўлиқ металл корпусга эга. Кичик қалинлигига қарамай, ноутбукда USB-A портлари, тўлиқ ўлчамли HDMI улагичи ва қувват ҳамда дисплейни қўллаб-қувватлайдиган иккита Thunderbolt 4/USB Type-C, шунингдек, microSD карта уяси мавжуд.

Янги маҳсулот созланиши мумкин бўлган рангли фон ёритгичли ASUS ErgoSense клавиатурасига эга бўлди, бу фойдаланувчига компьютерга индивидуал услуб беришга ёрдам беради. Клавиатура рангларини ҳатто иш столи фон расми рангига мослаштириш мумкин. Vivobook S 15 клавиатура тугмаларига ҳар қандай ёруғлик шароитида қулай матн териш ва ҳаракат тезлигини ошириш (1,35 мм) мақсадида қавариқ шакл берилган.

Юқори даражадаги автономия

Қалинлиги кичик, яъни 14,7 мм бўлса-да, Vivobook S 15 юқори даражадаги автономияга эга ва 18 соатгача ишлаши мумкин. Ичида 70 Вт қувватга эга аккумулятор ўрнатилган бўлиб, унинг ишлаш муддати 20% га оширилди – у 1200 мартагача тўлиқ зарядлаш ва қувватсизланиш циклигача етади. Шунингдек, USB-C орқали 49 дақиқада 0 дан 60% гача тезлаштирилган зарядлаш имкониятига эга.

Қойилмақом ASUS Lumina OLED дисплейи

Vivobook S 15 ноутбуки 3K пикселлар миқдорига эга 15 дюймли OLED дисплей туфайли фойдаланувчига ёрқин ва жуда тиниқ тасвирни тақдим этади. 120 Гц юқори тасвир частотаси контентнинг силлиқ кўриниши ва иловаларнинг тез очилиши учун жавоб беради. Тасвирлар ва видеолар билан профессионал даражада ишлаш учун ноутбукда Pantone ранг аниқлигини текшириш ва sRGBʼдан DCI-P3'гача бўлган дисплей ранг майдонларини танлаш имконияти мавжуд.

ASUS OLED экранидаги тасвир реалистик кўринади ва кинематик ранг гаммаси туфайли барча соялар анъанавий дисплейларга қараганда тўйинганроқ бўлади, бу DCI-P3 майдонининг 100 фоизини ташкил қилади. Яъни, ноутбук нафақат фото ва видео материалларга профессионал ишлов бериш, балки ҳар қандай мультимедиа контентини кўрсатиш учун ҳам мос келади.

 

Энергия тежовчи қувват

Ноутбук ичидаги Qualcomm Snapdragon Х Elite процессори 45 Вт қувватга эга термопакетга ва секундига 75 триллион операцияни (TOPS) ташкил этадиган умумий СИ кўрсаткичига эга. Ўрнатилган Qualcomm AI Engine нейропроцессори эса учинчи томон хизматларига маълумотларни жўнатмасдан, 45 TOPS'ни СИ алгоритмларини маҳаллий даражада тез ва самарали ҳисоблаш учун генерация қилади.

Snapdragon X Elite билан биргаликда янги Vivobook S 15 смартфон фойдаланувчиларига таниш бўлган Arm платформасининг асосий афзалликларини ўз ичига олади. Масалан, кутиш режимидан дарҳол уйғониш ва батареянинг ишлаш муддатини ошириш функциялари мавжуд. Arm процессорларида ишлаш учун оптималлаштирилган юзлаб машҳур иловалар аллақачон фойдаланувчилар учун ўрнатилган.

 

Vivobook S 15 ичидаги компонентлар ноутбук эгасига юқори тезликда ишлашни таъминлаш учун биргаликда ишлайди. Ноутбук билан ишлаш қулайлиги учун 16 ёки 32 ГБ сиғимга эга юқори тезликдаги икки каналли LPDDR5X-8448 оператив хотираси ўрнатилган. М.2 форматидаги 1 ТБ гача сиғимга эга SSD PCIe қаттиқ диски эса барча керакли маълумотларни бир жойда сақлашга ёрдам беради.

Copilot+ асосидаги ноутбукнинг СИ функциялари

Vivobook S 15 ASUS компаниясининг янги Copilot+ стандартига эга биринчи шахсий компьютеридир. Ноутбук сунъий интеллект билан қулай ўзаро ишлаш учун учта асосий компонентлар тўпламини олди – уланилган AI тезлаткичи, Windows операцион тизими даражасида сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш тизими ва сунъий интеллектга асосланган ASUS иловалари.

Vivobook S 15 клавиатурасида Microsoft СИ ёрдамчисига тезкор кириш учун махсус Copilot тугмаси мавжуд. Ёрдамчи саволларга жавоб бериши, маълумот топишда ёрдамлашиши ва ижодий лойиҳалар учун илҳомлантириши мумкин. Сунъий интеллект алгоритмлари, шунингдек, учинчи томон ишлаб чиқувчиларининг Windows иловалари ва дастурларида ишлашни тезлаштиради ва осонлаштиради.

Copilot ёрдамида сиз ноутбук экранидаги контентни турли тиллардан бир вақтда таржима қилиш фунциясини ёқишингиз, чизмачилик ёрдамчисини ишга туширишингиз ва Auto SR ўйинларда ўта аниқлик функцияларини ишга туширишингиз мумкин. Шунингдек, сунъий интеллект функциялари видеоқўнғироқлар пайтида тасвирни яхшилайди, суҳбатдошнинг нигоҳини аниқлайди, ev.n тасвирлардаги шовқинларни олиб ташлайди ва фон қўшади.

Vivobook S 15 OLED'ни Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори: nout.uz'дан харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Мавзуга оид