Жамият | 22:44 / 22.07.2024
5011
4 дақиқада ўқилади

Самарқандда яна катта спорт байрами: байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатига марҳамат

Осиёда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг энг тарихий ва кўҳна шаҳри Самарқанд шаҳрида 23-25 август кунлари бўлиб ўтади.

Sil Road Samarkand туристик маркази

Нега айнан Самарқанд чемпионат мезбони сифатида танланди?

Қадимий обидалари ва бой тарихий ва маданий осори атиқалари билан дунёга танилган Самарқанд энди жаҳон миқёсидаги йирик спорт тадбирлари ўтказиладиган жойга айланмоқда. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг айнан шу ерда ташкиллантиришдан ҳам бир қанча муҳим мақсадлар кўзланган:

  • Жаҳон ҳамжамияти эътиборини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятига қаратиш;
  • Халқаро спорт алоқалари ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
  • Халқаро аренада мамлакат нуфузини ошириш.

Ютуқлар учун фахр

Ўзбекистон ўзининг спортнинг турли жабҳаларидаги ютуқлари билан ҳақли равишда фахрланади. Мамлакат шарафини улуғлаган машҳур спортчилар орасида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин:

  • Вадим Менков — жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинларининг 4 карра чемпиони. Унинг ютуқлари ҳанузгача спортчиларнинг ёш авлодини илҳомлантирмоқда.
  • Артур Гулиев — Дуйсбургдаги жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби, 2023 йилда Венгрияда ўтказилган Жаҳон кубогининг ғолиби.
  • Владлен Денисов — Осиё ўйинларининг 4 карра чемпиони.
  • Арина Танатмишева — Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолибаси, шунингдек, бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган.
  • Нилуфар Зокирова — 2019-йилда Шанхайда ўтказилган Осиё чемпионати ғолибаси.
  • Екатерина Шубина — Осиё ўйинларининг 2 нафар кумуш ва 3 нафар бронза медаллари соҳибаси.
  • Герасим Кочнев — бир неча маротаба қитъа чемпионатлари ҳамда Осиё ўйинларининг совриндори. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
Вадим Менков ва Артур Гулиев.
Нилуфар Зокирова ва Екатерина Шубина
Артур Гулиев ва Владлен Денисов

Самарқанддаги эшкак эшиш канали бежизга мусобақа ўтказиладиган жой сифатида танланмаган — бу тарихий маскан бундай даражадаги мусобақалар учун мукаммал мос келади. Бу канал жаҳонда шундай турдаги кам сонли сунъий иншоотларнинг биридир. Хусусан, у Марказий Осиёнинг бундай турдаги ягона сунъий спорт иншоотидир.

Чемпионатни кузатишингиз мумкин. 1 кунлик кириш чиптасининг нархи — 100 минг сўм. 3 кунлик чиптанинг нархи — 250 минг сўм. Чипталарни iTicket.uz сайтида харид қилиш мумкин.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бутун дунё бўйлаб кўплаб мухлисларни ўзига жалб қиладиган, жуда томошабоп ва динамик спорт туридир. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги қизғин мусобақалар ёрқин ва ҳаяжонли дақиқаларни ваъда қилади.

Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси ҳамда Халқаро каноэ федерацияси (ICF) кўмагида ўтказилмоқда. Тадбирнинг расмий ҳомийси — ушбу муҳим тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказишга катта ҳисса қўшаётган, Ўзбекистонда спорт ва маданиятни ривожлантириш, шунингдек, халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашаётган InfinBANKдир.

Спорт ва фаол дам олишнинг барча ишқибозларини Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган байдарка ва каноэда эшкак эшиш жаҳон чемпионатига ташриф буюришни таклиф қиламиз. Ушбу ноёб тадбирнинг бир қисми бўлиш — ҳаяжонли муҳитни ҳис қилиш ва ижобий ҳиссиётларга тўлиш учун ажойиб имкониятдир!

Самарқандда кўришгунча!

Янгиликларни Ўзбекистон Республикаси Rowing&Canoe федерациясининг Instagram саҳифасида кузатиб боринг.

Мавзуга оид