Ўзбекистон | 19:00 / 25.07.2024
4221
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Ipak Yo‘li банки томонидан 2024-2025 йил учун MBA стипендия дастури

Фото: Ipak Yo‘li банки

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти MBA талабалари учун Ipak Yo‘li банкининг 2024-2025 йил учун стипендия дастурини эълон қилади. Дастур доирасида талабалар контракти Ipak Yo‘li банки томонидан 100 фоиз тўлаб берилади. Бу эса истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлайди ва профессионал муваффақиятга эришиши учун молиявий ёрдам ҳисобланади.

Дастур мақсадлари:

МБА талабаларида академик ютуқлар, етакчилик қобилиятлари ва инновацион кўникмаларини ривожлантириш;

Сифатли таълим орқали истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва рақобатбардошликни ошириш;

Ipak Yo‘li банкида фаолият юритиш имкониятини яратиш.

Аризаларни топшириш муддати 2024 йил 19 августдан, 2024 йил 24 сентябрга қадар давом этади.

Танлов мезонлари ва ариза бериш жараёни ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг. Биз сизнинг аризаларингизни қабул қилишни интиқлик билан кутамиз ва Ipak Yo‘li банки билан академик ва профессионал йўлингизни қўллаб-қувватлаймиз.

Реклама