Жамият | 14:11 / 25.07.2024
4037
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатновлари сони кўпайтирилди

Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Фото: Транспорт вазирлиги

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.

Эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди. Чорвоқдан (Хумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.

Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Мавзуга оид