Жамият | 15:10 / 25.07.2024
13687
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lacetti’нинг бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Шаҳрисабз кўчасида юз берган ЙТҲда 2005 йилда туғилган ҳайдовчи ва 2006 йилда туғилган йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машина ичида бўлган 2005 ва 2006 йилда туғилган яна 3 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 25 июл куни соат 00:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган А.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчиси, 2006 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчилар: 2006 йилда туғилган А.И., 2005 йилда туғилган З.И. ва 2005 йилда туғилган Д.К. турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид