Ўзбекистон | 09:59 / 27.07.2024
2197
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIST) ва Сингапур халқаро мактаби (SIS) ўртасида амалиётга кўчаётган ҳамкорлик

Фото: MDIST

2024 йилнинг 24 июл куни MDIST (Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти) ва SIS (Singapore International School) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумдан кўзланган мақсад, Сингапур халқаро мактабида айнан Сингапур ва Британия мактаб таълими услубиётини жорий этишдан иборат. Шунингдек, Сингапур ва Британия мактаблари ва SIS ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш орқали халқаро андозадаги таълим кластерини пайдо бўлишига асос бўлади.

Хорижий таълим дастурлари асосида фаолият юритувчи ушбу икки ўқув даргоҳи ҳамкорлиги синергияси натижасида эришиладиган ижобий натижалар, мамлакатимиздаги таълим кластерининг ёрқин намунаси бўлиб акс этади.

Мазкур меморандум доирасида институтнинг маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган маҳорат дарслари ва талаба волонтёрлар иштирокидаги қизиқарли тадбирлар ёрдамида TSMRI жамоаси ўзларини шу кунгача эришган бой билим ва тажрибаларини SIS’нинг ўқитувчи ва мураббийлари билан бўлишиб, шу орқали таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга, таълим сифатини янги босқичга кўтариш учун замин яратади.

Энг муҳими, мазкур ҳамкорлик орқали Сингапур халқаро мактаби ўқувчи-ёшларининг ўз истеъдодларини тўлиқ намоён этишлари учун имконият яратилади.

Реклама

Мавзуга оид