Ҳарбий хизматчи, ИИО ва божхона ходимлари фарзандлари учун квоталар тасдиқланди
Ҳарбий хизматчи, ИИО ва божхона ходимлари учун жами 4878 та қўшимча квота ажратиладиган бўлди.
Республика Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ходимларининг фарзандлари учун беш фоизли, Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг вазирлик ва идоралар кесимидаги тақсимоти эълон қилинди.
Уларга жами 2 439 та қўшимча квота ажратилган. Шундан:
- Миллий гвардия – 697 та;
- Мудофаа вазирлиги – 775 та;
- Ҳарбий прокуратура – 9 та;
- Ички ишлар вазирлиги – 174 та;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 226 та;
- Давлат хавфсизлик хизмати – 488 та;
- Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат хавфсизлик хизмати – 35 та;
- Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази – 35 та.
Маълумот учун, бу квоталар биринчи олий таълим муассасасининг кундузги таълим шакли учун амал қилади.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун қўшимча квоталар ҳам тасдиқланди. Унда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун қўшимча беш фоизли 1 742 та давлат гранти ажратилди. Бу 1-олий таълим муассасасининг кундузги ва сиртқи таълим шакллари учун амал қилади.
Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, иш жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари учун қўшимча икки фоизли давлат гранти 697 та этиб белгиланди. Бу квота 1-олий таълим муассасасининг кундузги таълим шакли учун амал қилади.
Мавзуга оид
17:59 / 02.08.2024
5 йил стажи бор хотин-қизларга 500 та контракт квота ажратилди
17:49 / 30.07.2024
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун квота қандай ҳисобланди?
19:01 / 27.07.2024
Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди
18:20 / 21.07.2024