Ўзбекистон | 16:00 / 29.07.2024
1999
2 дақиқада ўқилади

Rocket DMC Uzbekistan Туркия туроператорлари учун Ўзбекистон туризм салоҳиятини намойиш қилди

Фото: Rocket DMC Uzbekistan

2024 йил 24 июлда Истанбулда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этувчи тақдимот бўлиб ўтди. Бу тадбир Rocket DMC Uzbekistan компанияси томонидан Туркия саёҳат агентликлари ассоциацияси (TÜRSAB) кўмагида ташкил этилди. Тақдимотда 60 дан ортиқ турк туристик агентликлари ва 10 та ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Rocket DMC Uzbekistan компаниясининг турпакетлари билан таништириб ўтилди. Шунингдек, туристларга Silk Road Samarkand туристик маркази, Air Samarkand ва Air Marakanda компанияларининг таклифлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тақдимотни ўтказишдан мақсадимиз, компаниямиз ва мамлакатимиз туристик имкониятларини турк ҳамкасбларимизга кенгроқ кўрсатиб беришдир. Юзма-юз учрашувларимиздан кейин Ўзбекистонга турк туристлари сони янада кўпаяди, деб умид қиламиз. Биз Air Samarkand компанияси базасида икки-уч хил хизматларимизни таклиф қилмоқчимиз, бу эса Истанбул-Самарқанд парвоз йўналишини янада оммалашишига ёрдам беради. Учрашувларимиз анча фойдали ўтди, хусусан, турк ҳамкасбларимиз бизларга зиёрат туризми бўйича ҳам дастур тайёрлашимиз учун бир нечта таклифларни беришди”, - деди Rocket DMC Uzbekistan бош директори Негина Мухтарова.

2023 йил май ойида ташкил этилган, DMC йўналишларини бошқарувчи Rocket DMC Uzbekistan компанияси штаб квартираси Дубайда жойлашган Rocket DMC халқаро тармоқ аъзоси ҳисобланади. Миср, Туркия, Тунис, Испания туристик бозорларида фаолият юритувчи ҳамда Қатар, Саудия Арабистони ва Греция бозорларига чиқишга ҳозирлик кўраётган Rocket DMC Uzbekistan мақсади Ўзбекистон туристик салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг танитиш, чет эллик туристлар учун янада жозибали таклифларни бериш орқали уларга қулайликлар яратишдан иборат. Компаниянинг маҳаллий стратегик ҳамкорларидан бири Silk Road Samarkand туристик маркази ҳисобланади.