Жаҳон | 09:40 / 30.07.2024
4750
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҳарбийлари Рафаҳдаги асосий сув резервуарини портлатиб юборди

Шаҳар маъмурияти исроилликларнинг ҳаракатларини инсониятга қарши жиноят деб атади.

Фото: Anadolu Agency

Исроил ҳарбийларининг Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида марказий ичимлик суви резервуарини портлатиб юбориши инсониятга қарши жиноят ҳисобланади. Бу ҳақда Рафаҳ мэри Аҳмад эс-Суфи «Анадолу» мухбирига маълум қилди.

«Тел-Султон ҳудудидаги асосий сув резервуарини оккупацион кучлар томонидан бомбардимон қилиниши инсониятга қарши жиноят ва жамоавий жазолаш сиёсатининг давоми», - деди расмий. 

Унинг сўзларига кўра, сув резервуарининг йўқ қилиниши шаҳардаги гуманитар инқирозни янада кучайтиради. 

Агентлик суҳбатдоши халқаро ташкилотларни вазиятга аралашиб, Исроил томонидан содир этилган жиноятларни тўхтатишга чақирди. 

Исроилнинг Haaretz газетасига кўра, Исроил резервуар портлатилганини тан олган. Армия матбуот хизмати воқеа юзасидан тергов бошланганини маълум қилди. 

Мавзуга оид