Ўзбекистон | 11:51 / 30.07.2024
3202
2 дақиқада ўқилади

Рақобат қўмитаси Knauf’ни устун мавқега эга деб топди

Рақобат қўмитаси Knauf Gips Buxoro МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани сабабли корхонани устун мавқега эга деб топди.

Фото: Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилган.

Таҳлил натижаларига кўра, Knauf Gips Buxoro МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани сабабли «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб топилди. 

Аввалроқ, Рақобат қўмитаси бошқа 6 та корхонани ҳам турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб топганди.

Жумладан:

·       «Темирйўлэкспресс» ва «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ (шахслар гуруҳи сифатида) темирйўллар орқали йўловчи ташиш хизматида;

·       «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ шаҳар атрофи бўйлаб йўловчи ташиш хизматида;

·       JV Continaz МЧЖ формалин маҳсулотида;

·       Indorama Kokand fertilizers and chemicals ҳамда «Фарғонаазот» АЖ (шахслар гуруҳи сифатида) суперфосфат маҳсулотида;

·       «Фарғонаазот» АЖ карбамид маҳсулотида;

·       Gazli Gas Storage МЧЖ ҚК табиий газни ер остига қуйиш, сақлаш ва тортиб олиш хизматида устунликка эга деб топилди. 

Мавзуга оид