Жаҳон | 11:26 / 02.08.2024
3789
1 дақиқада ўқилади

Украина F-16 тақдим этилиши бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси бу масала бўйича изоҳ бермасликларини айтди, чунки бу улар учун омон қолиш омилидир.

Фото: AP

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк F-16 ғарб қирувчиларининг биринчи партияси олинган ёки олинмагани ҳақидаги маълумотга изоҳ бермаслигини айтди.

«Бу аниқ, биз ҳеч қандай изоҳ бермаймиз, чунки бу биз учун омон қолиш омили», деди Подоляк телемарафонда эфирида.

Унинг таъкидлашича, ғарб ҳамкорларидан F-16 тақдим этилиши бўйича расмий баёнотлар йўқ.

Айни вақтда Литва ташқи ишлар вазири Габриелюс Ландсбергис ғарб иттифоқчилари аллақачон F-16 қирувчиларининг биринчи партиясини Украинага жўнатганини айтди.

«F-16 Украинада. Яна бир имконсиз нарса мутлақо мумкин бўлиб чиқди», — деб ёзди у 31 июл куни X ижтимоий тармоғида.

Мавзуга оид