Жаҳон | 08:41 / 03.08.2024
2075
3 дақиқада ўқилади

АҚШ иттифоқчиларга маҳбуслар алмашинувидаги роли учун миннатдорлик билдирди

Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви Вашингтон иттифоқчилари учун «қийин синов» бўлди, деди Байден. АҚШ президенти Германия канцлери Шолцнинг саъй-ҳаракатларини «ақл бовар қилмайдиган» деб таъкидлади.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жозеф Байден иттифоқчи давлатларга Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги кенг кўламли маҳбуслар алмашинувидаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди. Хусусан, Германия канцлери Олаф Шолц «ақл бовар қилмас саъй-ҳаракатлар кўрсатди», деди Оқ уй раҳбари 2 август, жумага ўтар кечаси Мэриленддаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида журналистлар билан суҳбатда

Алмашиш Вашингтоннинг иттифоқчилари учун «қийин синов» бўлди, деди Байден. Шундай қилиб, Германия ва Словения «ўзининг бевосита манфаатларига зид келадиган» қарорлар қабул қилишга мажбур бўлди, дея тушунтирди у. Любляна алмашинув схемасига «сўнгги дақиқада» қўшилди, деди АҚШ президенти.

Словения ўзларини Людвиг Гиш ва Мария Роза Майер Мунос деб таништирган эр-хотин Артем ва Анна Дулцевларни Россия Федерациясига топширди, улар Россия фойдасига жосусликда айбдор деб топилиб, Словения суди томонидан бир йил-у етти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Улар бу муддатни тергов ҳибсхонасида ўтаган. Германия Берлинда чеченистонлик собиқ дала қўмондони Зелимхон Ханқошвилини ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, «ФСБ» ходими деб тахмин қилинган Вадим Красиковни Россия томонига топширди.

Оқ уй хорижга саёҳат қилиш бўйича тавсияларни ўрганишга чақирди 

«Иттифоқлар муҳим», деб таъкидлади Байден. Қўшма Штатларнинг иттифоқчилари «қўзғалди ва биз учун таваккал қилди», дея қўшимча қилиб ўтди у. Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари ватандошларини Вашингтоннинг маълум бир давлатга саёҳат қилиш бўйича тавсияларига эътибор беришга чақирди. 

Ўз навбатида, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис дипломатия ва иттифоқларни мустаҳкамлаш муҳимлигини тушунадиган давлат раҳбарига эга бўлиш нақадар муҳимлигини таъкидлади. «Бу ғайриоддий кун», дея қўшимча қилди у.

Россия ва Ғарб ўртасида маҳбуслар алмашинуви 

1 август куни Туркия пойтахти Анқарада Россия, Беларус ва Ғарб давлатлари ўртасида кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Россия Федерацияси 16 кишини, шу жумладан Беларусда афв этилган Германия фуқаросини топширди. 10 киши Россия Федерациясига қайтиб келди - рус жосуслари ва уларнинг икки фарзанди, киберфирибгарлар ва «ФСБ» ходими.

1 август куни кечга яқин Россия томони озод қилган 13 киши Анқарадан Германиянинг Кёлн/Бонн аэропортига учиб кетди. Бир неча соатдан сўнг, алмашиш доирасида яна уч нафар озод қилинган россиялик бўлган самолёт АҚШга қўнди. 

Мавзуга оид