Сенегал Малидаги исёнчилар қўллаб-қувватлангани учун Украина элчисини чақиртирди
Сенегал Ташқи ишлар вазирлиги Украина элчиси Юрий Пивоваровнинг Малидаги туарег исёнчилари ҳақидаги изоҳларини «терроризмни оқлаш» деб баҳолади.
Украинанинг Дакардаги элчиси Юрий Пивоваров Сенегал Ташқи ишлар вазирлигига Украина элчихонасининг Facebook саҳифасида эълон қилинган Малидаги туарег исёнчилари ҳақидаги изоҳи сабаб чақирилди. Пивоваровнинг «Украина армияси ташвиқот видеоси»га шарҳи 25 июлдан 27 июлгача «Вагнер» ХҲК ўнлаб рус ёлланма аскарларини ва Мали ҳукумати армияси аскарларини ўлдирган туарегларни «сўзсиз қўллаб-қувватлаш»ни ифодалайди. Бу ҳақда 3 август куни Сенегал Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.
«Сенегал Россия-Украина можаросида қўлланадиган ташвиқотни ўз ҳудудига ўтказишга уринишларга тоқат қилмайди», деб таъкидлади вазирлик. Сенегал терроризмнинг ҳар қандай кўринишини рад этар экан, «терроризмни оқлайдиган, айниқса, Мали каби биродар давлатни беқарорлаштиришга қаратилган изоҳларни қабул қилмайди», дея қўшимча қилди ТИВ.
Вазирлик Украина элчисига вазминлик ва аралашмаслик мажбуриятларини «эслатиб ўтди», дейилади баёнотда.
Малида «Вагнер» ХҲКнинг катта йўқотишлари
Мали шимолидаги исёнчилар «Вагнер» ХҲК гуруҳидан 84 нафар россиялик жангчи ва Мали ҳукумати армиясининг 47 нафар аскари ўлдирилгани ҳақида хабар берди, дея маълумот тарқатди AFP 2 август куни.
Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси («ГУР») вакили Андрей Юсов Украинанинг Малидаги туарег операциясига алоқадорлигига ишора қилди. «Исёнчилар россиялик ҳарбий жиноятчиларга қарши муваффақиятли ҳарбий операция ўтказиш имконини берган ўзларига керакли маълумотларни олдилар», деди у 29 июл куни бўлиб ўтган телемарафонда бошқа тафсилотларни келтирмаган ҳолда.
Малида ҳукумат ва исёнчилар ўртасида тўқнашув
Мали ҳукумати билан экстремистик ва сепаратистик гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашув 2012 йилда бошланган. Ўшандан бери мамлакат, биринчи навбатда, хавфсизлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида инқироз ҳолатида.
Россиялик ёлланма аскарлар 2021 йилдан бери Малида мавжуд. 2020 йилда полковник Ассими Гоита бошчилигидаги ҳарбийлар мамлакатда ҳокимиятни қўлга олди. Улар Франция билан анъанавий алоқаларни уздилар ва Россия Федерацияси билан яқинлашишни бошладилар, «Вагнер» ХҲКдан ёлланма аскарларни мамлакатга таклиф қилдилар.
Хунта мамлакатнинг бутун ҳудудида, биринчи навбатда шимолий Кидал минтақасида назорат ўрнатиш вазифасини қўйди. 2023 йилда ҳарбийлар Кидални эгаллаб олишга муваффақ бўлишди.
Мавзуга оид
13:20 / 15.10.2024
Киев Малидаги исёнчиларга УУА етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
07:51 / 06.08.2024
Киев: Малининг дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қарори - шошқалоқлик
14:37 / 05.08.2024
Мали Киев билан алоқани узди
09:41 / 02.08.2024