Жаҳон | 13:37 / 10.08.2024
1494
2 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари оқибатида БМТнинг 205 нафар ходими ҳалок бўлди

UNRWA Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари тинч аҳоли қурбон бўлиши, кўчирилиши ва инфратузилмага зарар етишига сабаб бўлаётганини билдирди.

Фото: AP

Исроил армиясининг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида БМТнинг 205 нафар ходими ҳалок бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) баёнотида, Исроил армиясининг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари тинч аҳоли қурбон бўлиши, кўчирилиши ва инфратузилмага зарар етишига сабаб бўлаётгани билдирилди.

Баёнотда Ғазода 10 кишидан 9 нафарининг кўчирилгани, баъзилари эса бир мартадан кўпроқ, ҳатто 10 марта кўчирилганига эътибор қаратилди.

Баёнотда Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизими деярли ишламаётгани таъкидланган, сабаби 90 та касалхона ва соғлиқни сақлаш марказлари хизмат кўрсата олмаяпти. Хизматлар UNRWA'га қарашли 10 та соғлиқни сақлаш марказлари ва 100 та мобил соғлиқни сақлаш бўлимлари томонидан тақдим этилади, дейилади матнда.

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларида 7 октябрдан бери 39 699 фаластинлик, жумладан, камида 16 314 бола ва 10 980 аёл ҳалок бўлди, 91 722 нафари яраланди.

Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида.

Мавзуга оид