Жаҳон | 11:35 / 11.08.2024
18085
2 дақиқада ўқилади

NYT: Россия Курск областига ҳужумни тўхтатишнинг уддасидан чиққан бўлиши мумкин

Суджа шаҳри ташқарисидаги рус танки / Фото: Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган украин ҳарбийлари аввалига осон муваффақиятларга эришган бўлса, ҳозирда Россиянинг бу ҳужумга жавоб ҳаракатлари самарали бўлмоқда. Бу ҳақда New York Times билан суҳбатда Финландиянинг Black Bird Group ташкилоти вакили Паси Паройнен айтиб ўтди.

Паройненнинг ташкилоти сунъий йўлдош тасвирлари ва ижтимоий тармоқларда жанг майдонидан тарқалаётган контентларни таҳлил қилиб боради. Таҳлилчининг сўзларига кўра, украин ҳарбийлари Курскда эгаллаган позицияларини ҳозирча сақлаб турибди дейиш мумкин, лекин охирги маълумотлар Россия ҳужумни тўхтата олди, дея хулоса қилишга асос беради.

Айни пайтда, Украинанинг кейинги ҳаракатлар режаси маълум эмас, айрим экспертлар Курск областидаги амалиёт РФ қўшинларининг Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларини чеклашни кўзлаган демоқда, аммо бундай бўлгани йўқ, дея ёзади NYT. Шу билан бирга, украинлар ҳужумининг яққол оқибатларидан бири – Россия мудофаасида муаммолар борлигининг очиқ кўриниб қолгани бўлди, дея хулоса қилган нашр.

Мавзуга оид