Жаҳон | 21:39 / 11.08.2024
2888
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ҳаррис билан учта дебат ўтказишини эълон қилди

​​​​​​​Президентлик сайловидан олдинги дебатлар сентябр ойига белгиланган.

Фото: Reuters

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Пенсилвания ва Мичиган штатларида сайловолди дебатларининг иккита раунди ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, у учрашувлар 4, 10 ва 25 сентябр кунларига белгиланганини тасдиқлади.

«Камала Ҳаррис билан биринчи баҳс 4 сентябр куни Пенсилвания штатининг гўзал Ҳаррисбург шаҳрида Fox News телеканали томонидан ўтказилади. Иккинчи дебатга Пенсилвания штатининг Филаделфия шаҳридаги ABC News телеканали мезбонлик қилади. Учинчи дебат Мичиган штатининг Гранд-Рапидс шаҳридаги NBC телеканалида бўлиб ўтади», деб ёзди Доналд Трамп Truth ижтимоий тармоғида.

Баҳс дастлаб 10 сентябрга белгиланган эди. Кейинроқ Доналд Трамп Fox News билан яна бир учрашув ўтказишга келишиб олганини айтди. У 10 сентябр кунги баҳсни аҳамияти йўқолганини қайд этди, чунки дебат Жо Байден билан ўтказилиши керак эди.

Кейинроқ Доналд Трамп дебатларни, жумладан, 10 сентябрда ҳам ўтказишга рози бўлди. Камала Ҳарриснинг кампанияси 4 сентябрдаги тадбирда иштирок этиш масаласини муҳокама қилмаётганини айтди.

Мавзуга оид