Жаҳон | 15:10 / 15.08.2024
3171
1 дақиқада ўқилади

Киевда Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа бўйича келишувлар муҳокама қилинди

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Брайен билан учрашди. 

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Киевда ташриф билан бўлган АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Брайен билан учрашди

«Давлат раҳбари девони раҳбари АҚШ президенти Жозеф Байден ва унинг жамоасига, Конгресс иккала палатаси ва партияларига Украинага Россия агрессиясига қарши курашда, хусусан, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди», — дейилади чоршанба куни веб-сайтда.

Суҳбатдошлар жанг майдонидаги мавжуд вазият ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа бўйича келишувлар ҳолатини муҳокама қилди. 

Президент девони раҳбари, шунингдек, Россия Федерациясига нисбатан санкциялар босимини ошириш муҳимлигини ҳам қайд этди. 

Мавзуга оид