Жаҳон | 08:13 / 15.08.2024
8813
2 дақиқада ўқилади

Россия Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилди

Россия ҳужуми Одесса порт инфратузилмасига қаратилган эди, деди ВҲМ раҳбари Кипер. Бундан ташқари, Россия Федерацияси Харкив ва Херсон вилоятларини ўққа тутди, кейин қутқарувчиларга қайта-қайта ҳужумлар уюштирди.

Фото: Bo Amstrup/Ritzau Scanpix/picture alliance

Россия қўшинлари Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилиб, икки кишини яралади. «Агрессорнинг нишони порт яқинидаги фуқаролик инфратузилмаси эди», деди Одесса ВҲМ раҳбари Олег Кипер 14 август, чоршанба куни.

Оқибатда дон ташувчи автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, ўртача оғирликда касалхонага ётқизилган, шунингдек, портнинг 39 ёшли ходими ҳам жароҳат олган. «Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари россияликлар томонидан содир этилган навбатдаги жиноят оқибатларини қайд этишмоқда», — дея қўшимча қилди Кипер.

Харкив ва Херсон вилоятларида зарбалар

Шу куни Россия Қуролли кучлари Харкив вилоятининг Купянск туманида қишлоқдаги хусусий уйларга бир нечта ракета тизимларидан зарба берди. Оқибатда ёнғин келиб чиқди, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар иш олиб бораётган вақтда, бир неча бор зарбалар йўлланди, россияликлар ўт ўчирувчиларга зарба беришга уринди, дея маълум қилди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати. Унга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Худди шундай ҳужум Херсон вилоятида ҳам содир этилган. «Станислав қишлоғида душман зарбаси оқибатларини бартараф этиш чоғида қутқарувчилар ва маҳаллий ўт ўчириш бўлими ходимлари ўт ўчирувчиларни ўққа тутиши натижасида юзага келган ёнғинни бартараф этишди, улар бир неча бор душман учувчисиз учоқларидан портловчи моддаларни ташлаб юборишди», дея маълумот берди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати. Натижада 4 нафар қутқарувчи тан жароҳати олди.

Мавзуга оид