АҚШ Германияга Patriot тизими учун 600 та ракета сотишга рози бўлди
АҚШ Мудофаа вазирлиги Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун PAC-3 MSE ракеталарини ва бошқа жиҳозларни Германияга сотишга рухсат берди. Энди келишув Конгресс томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
АҚШ ҳукумати Германияга Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун 600 тагача ракета ва бошқа жиҳозларни сотишга рухсат берди. Бу ҳақда 15 август, пайшанба куни Халқаро хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги (DSCA) маълум қилди.
5 миллиард долларлик келишув (4,5 миллиард евро) «Европадаги сиёсий ва иқтисодий барқарорлик учун муҳим куч бўлган НАТО иттифоқчиси хавфсизлигини ошириш орқали АҚШ хавфсизлигини мустаҳкамлайди», дейилади DSCA баёнотида.
Қўшма Штатлардан Patriot ракеталарини сотиб олиш «Германиянинг ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини яхшилайди ва қуролли кучлар мудофаа қобилиятини оширади», деб таъкидлади DSCA. Бундан ташқари, келишув Германияга «миллий ва халқаро ҳудудий мудофаани, шунингдек, АҚШ ва НАТО қуролли кучлари билан ўзаро ҳамкорликни яхшилашга» ёрдам беради, дея ишонтирди идора.
Энди АҚШ Конгресси Германияга Patriot тизимига PAC-3 MS ракеталарини сотишни қўллаб-қувватлаши керак. Аввалроқ Германия учинчи Patriot ҳаво мудофаа тизимини ўз захирасидан Украинага топширган эди.
Мавзуга оид
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
13:30 / 11.10.2024
Россия Украинадаги Patriot ҲҲМ тизимига зарар етказди
09:20 / 08.10.2024
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
09:10 / 24.09.2024