Жаҳон | 17:59 / 16.08.2024
5413
3 дақиқада ўқилади

Пневмококка қарши мўғулча кураш — Мўғулистон бу касаллик билан қандай курашяпти?

Streptococcus pneumoniae (пневмококк) бутун дунё бўйлаб болалар ўлимининг асосий сабабчиси ҳисобланади. 2023 йилнинг мартигача пневмококкга қарши вакциналар 168 та давлатда жорий қилинган бўлса-да, касалланиш ҳолатлари юқори, даромади ўрта ва паст бўлган айрим мамлакатлар вакциналардан фойдаланишда ортда қолмоқда. Ушбу мақолада эса Мўғулистон бу касалликка қарши қандай курашаётгани ҳақида гап боради.

Фото: ЖССТ

Инвазив пневмококк касаллигини кузатиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг ташилиши бўйича ўтказилаётган тадқиқотлар вакциналар таъсирини аниқлаш учун энг муҳим кўрсаткич бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда Осиё-Тинч океани минтақасида вакцинанинг таъсири ҳақида маълумотлар кўп эмас.

Тахминан 3,4 миллион аҳолига эга Мўғулистон Осиёдаги даромади ўртачадан паст бўлган мамлакатлардан бири. Мўғулистонда респираторли ва пневмококк касалликларни келтириб чиқарувчи кўплаб хавф омиллари мавжуд. Бу Мўғул ҳукуматини 2016 йилдан бошлаб 13 валентли PCV (ПCВ13) вакцинасини миллий иммунизация дастурига босқичма-босқич киритишга ундади. Вакцина таъсирини баҳолаш учун Мўғулистон ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Мердок болалар тадқиқот институти (МCРИ) билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Юқумли касалликлар миллий тадқиқот маркази, шунингдек, шифохоналар ва оилавий саломатлик марказлари ходимлари билан биргаликда жамоа қарийб ўн йил давомида кенг қамровли ишларни амалга оширди. Тадқиқот касалхоналарда пневмонияни кузатиш дастури ҳамда касаллик ташувчиларни уч босқичда текшириш жараёнларини ўз ичига олди.

Касалхона назоратида PCV13 вакцинаси оғир пневмония билан ётқизилган беморларга ижобий таъсир кўрсатди. PCV13 жорий этилишидан олдинги давр (2015 йил) вакцина жорий қилинганидан кейинги бир йиллик (2017) билан таққосланганда бемор болаларда вирусни ташиш 50 фоизга камайгани аниқланди. Тадқиқот орқали боғча ёшидаги болалар орасида вирус алмашинуви  ҳам исботланди.

Мўғулистонда туман даражасида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган соғлиқни сақлаш тизими мавжуд. Оилавий саломатлик марказлари шифокорлари ва ҳамширалари аҳолининг асосий қатлами, жумладан, ҳомиладор аёллар, чақалоқлар, болалар ва кексалар саломатлигини назорат қилади.

Шифокорлар ва ҳамширалар тадқиқотга мос келувчи чақалоқларни аниқлаган. Оилавий саломатлик марказлари турли аҳоли пунктларидан тасодифий танлаб олинган.

Мўғулистон ва австралиялик тадқиқотчилар ҳамкорлиги болалар соғлиғида сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Ушбу тадқиқот Мўғулистонда PCV13 жорий этилганидан олти йил ўтгач, вакцинанинг пневмококклар ташилишига сезиларли таъсирини исботланди. Мўғулистонда PCV13 серотипини ташиш камайиши аҳоли орасида пневмококк билан касалланишнинг камайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, мутахассислар вакцина таркибидаги айрим микроорганизмлар барқарор сақланиб қолиши ёки уларнинг ўрнини босувчи янгилари пайдо бўлишини аниқлади. Бундай топилмалар инвазив пневмококк касаллигини кузатиш имкони бўлмаганда, уларнинг ташувчиларини доимий назорат қилиш бўйича тадқиқотлар зарурлигини кўрсатади. Ушбу тадқиқот натижасида PCV вакцинаси Мўғулистоннинг Эмлаш ҳақидаги қонунига киритилди.

PCV вакциналари бозорга чиқишда давом этаётган бир пайтда бундай маълумотлардан эмлаш стратегиялари ҳақида ахборот беришда фойдаланиш мумкин. Бу каби эмлаш дастурларини такомиллаштириш бутун дунёда болалар саломатлиги натижаларини яхшилаш учун жуда муҳим ҳисобланади.

Мавзуга оид