Жамият | 17:00 / 16.08.2024
2615
3 дақиқада ўқилади

“Tenge24 билан орзулар рўёби” акцияси

Tenge Bank мобил иловасида пул ўтказмалари учун Apple гаджетларини ютиб олиш мумкин бўлган акцияни бошлади.

Фото: Tenge Bank

Tenge Bank 13 август куни “Tenge24 билан орзулар рўёби” акциясини бошлаган бўлиб, унинг шартларига кўра, Tenge24 мобил иловаси мижозлари ва фойдаланувчилари iPhone 15 Pro смартфони, AirPods 3 қулоқчини ва Apple Watch 9 соатини ютиб олиш имкониятига эга.

Акцияда иштирок этиш учун Tenge24 мобил иловасини юклаб олиш ва ўрнатиш, идентификациядан ўтиш, шунингдек, бошқа банкнинг картасига камида бешта пул ўтказмасини ошириш лозим.

Ўтказмаларнинг умумий миқдори ойига камида беш миллион сўмни ташкил этиши керак. Ўтказма Tenge24 иловасига бириктирилган банк картасидан амалга оширилиши зарур.

2024 йил 31 декабргача Tenge24'да ўтказмалар учун комиссия ундирилмайди, бир фойдаланувчига бепул ўтказмалар бўйича ойлик лимит – 10 миллион сўм.

“Биз ҳар доим хизматларимизни мижозлар учун янада қулайроқ қилишга интиламиз. "Tenge24 билан орзулар рўёби" акцияси фойдаланувчиларнинг ишончи ва фаоллиги учун рағбатлантириш усулидир. Ҳар бир ўтказма бу сизнинг орзунгизга бир қадам яқинроқ", - деб таъкидлади Роми Мустафаева, Tenge Bank жисмоний шахсларга масофавий банк хизматларини кўрсатиш бошқармаси бошлиғи.

Совринлар ўйини ҳар ой жонли эфирда, Tenge Bank'нинг Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида бўлиб ўтади. Ғолиблар тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. 2024 йил сентябрдан декабргача ўтказилган ўйин якунлари бўйича ойига етти нафар ғолиб аниқланади. Омадлилардан бири iPhone 15 Про смартфонини, уч нафари – AirPods 3 қулоқчинини, яна уч нафари эса Apple Watch 9 соатини қўлга киритади. Акция ўтказиш муддати 2024 йил 15 декабргача.

Tenge Bank билан омадингизни синаб кўринг!

“Tenge24 билан орзулар рўёби” акция қоидалари ҳақида батафсил маълумот вебсаҳифа орқали.

______________

Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шуъба корхонаси ҳисобланади.

Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади

E-mail | Вебсаҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

Мавзуга оид