Европа Иттифоқи Исроилга санкциялар билан таҳдид қилмоқда
Жозеп Боррел Исроилнинг Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги фаластинликларга уюштирган ҳужумини қоралади.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Исроилнинг Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги фаластинликларга уюштирган ҳужумини қоралади. Ҳужум оқибатида бир нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Боррел Исроил ҳукумати аъзоларига қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айди.
«Биз Фаластиннинг тинч аҳолисини террор қилишга қаратилган Житадаги ҳужумни қоралаймиз. Кундан кунга деярли жазосиз қолаётган исроиллик кўчманчилар босиб олинган Ғарбий соҳилда зўравонликларни авж олдириб, тинчлик учун ҳар қандай имкониятни хавф остига қўймоқда», — деб ёзади у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига.
Боррел Исроил ҳужумати ушбу ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиши кераклигини айтиб, босқинчиларнинг шерикларига, жумладан, Исроил ҳукуматининг айрим аъзоларига Европа Иттифоқи санкцияларини қўллаш ниятини маълум қилди.
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги аҳоли пунктига уюштирилган ҳужум ҳақида The New York Times газетаси хабар берди: яҳудийлар ичида ёнувчан модда бор идишларни отиб, уй ва машиналарга ўт қўйган.
15 август куни ЕИ дипломатик хизмати «баъзи исроиллик вазирларни» босиб олинган Шарқий Қуддуснинг муқаддас жойлар статус-квосини бузишга уринаётганини танқид қилганди.
Март ойида Исроил ОАВ Франция ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари жорий этган «тинч бойкот» ҳақида хабар бера бошлаганди. Натижада мамлакатга қурол-яроқ етказиб беришлар камайган, июль охирларида эса Буюк Британиянинг янги лейбористлар ҳукумати Исроилга қурол етказиб беришга норасмий эмбарго қўймоқчи экани маълум бўлган эди.
Мавзуга оид
14:49 / 07.11.2024
Исроил армияси Ғазо шимолидаги учта касалхонага зарба берди
12:57 / 07.11.2024
2023 йил октябридан бери Исроил Ғазо секторига 85 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ташлади
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
08:28 / 06.11.2024