Ўзбекистон | 11:40 / 17.08.2024
1457
2 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда сут маҳсулотлари ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариши мумкин 

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Etika Dairies Sdn Bhd компанияси ишлаб чиқариш заводига ташриф буюриб, экспорт бўйича компания бош менежери Чанг Жен Чунг билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Мулоқот аввалида Жен Чунг компания фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказди. Унинг айтишича, компания кўп йиллардан буён "Ҳалол" стандартлари асосида сут маҳсулотлари ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш бўйича мамлакатда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.

Компаниянинг улкан тажрибаси ва салоҳияти, шунингдек мамлакатимизда табиий сут ва сархил меваларни қайта ишлаш учун хомашё базаси мавжудлигини инобатга олган ҳолда, Малайзия томонига "Ҳалол" стандартлари асосида Ўзбекистон ҳудудларида сут маҳсулотлари ва қуруқ сут, салқин ичимликлар, турли хил шарбатларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

"Ўзбекистон аҳолиси сони ва мамлакатнинг тез суратларда ривожланиб бораётганлигини инобатга олиб, мамлакатингиз бозори компаниямиз учун қизиқарли бўлиши мумкин. Компания маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, мавжуд хомашё базасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш имкониятларини таҳлил қилиш учун вакилларимизни Ўзбекистонга юборишга тайёрмиз", – деди бош менежер Чанг Жен Чунг.

Мавзуга оид